компаниясига хуш келибсиз
Биз ҳақимизда қисқа маълумот
«Darg’om Parranda FAYZ» компанияси 2011-йилда Ўзбекистон ҳудудида, Самарқанд вилоятида ташкил этилган. Бугунги кунда компания 6 та ишлаб чиқариш майдонига эга бўлиб, жами 30 гектар майдонни эгаллайди. Маҳсулотларимизни Россия, Афғонистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистонга экспорт қиламиз. Шунингдек, маҳсулотларимизни бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз
Бизнинг маҳсулотлар
Инкубация тухуми
Инкубация станциясининг барча филиаллари саноат паррандачиликда кенг қўлланиладиган Ross-308 кроссдан ўзимиз ишлаб чиқарилган инкубация тухумлари билан таъминланган. Бу кросс юқори маҳсулдорлик кўрсаткичлари, тухум ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ажойиб инкубация қобилияти билан ажралиб туради.






Бир кунлик жўжалар
“Darg'om Parranda FAYZ” компанияси “Ross-308” наслли бройлерларни етиштириш билан шуғулланади. Бошқа товуқлардан фарқли ўлароқ, бройлерлар тезроқ вазнга эга бўлишади.
Тўлиқ рационли ем
Омухта ем, уларга қўшимчалар ва озуқани бойитиш учун ветеринария препаратларини ишлаб чиқариш ва улгурчи савдоси ҳам фаолиятимизнинг йўналишларидан биридир. “Darg'om Parranda FAYZ” корхонасида ишлаб чиқарилаётган гранулаланган омухта ем парранда гўштининг тез ва юқори ошишини таъминлайди. Биз юқори сифатли, экологик тоза ем етказиб берамиз.




Samvetservis
Бизда ветеринария дорихонаси мавжуд бўлиб, у ерда сиз бройлер товуқларини боқиш учун барча керакли комплекс дори-дармонлар, вакциналар, витаминлар ва табиий озуқа қўшимчаларини топишингиз мумкин. Шунингдек, барча керакли жиҳозлар. “SAMVETSERVIS” Иорданиянинг “SPECTRA VET” ва Мисрнинг “VACCINE VALLEY” компанияси маҳсулотларининг расмий эксклюзив дистрибютори ҳисобланади.
Нега айнан биз?
«Darg’om Parranda FAYZ» узоқ муддатли ҳамкоркорликни устун қўядиган компания: сизнинг фаровонлигингиз бизнинг муваффақиятимиздир!
Ишлаб чиқариш қуввати
Бир ойда 2 миллион донадан ортиқ инкубация тухуми ва 1,5 миллион дона бройлер жўжалари етиштирмоқдамиз.
Юқори сифат
Барча маҳсулотларимиз ҳар доим Европа стандартларига мувофиқ синчковлик билан синовдан ўтказилади. Барча бройлер жўжалари инкубация давридан кейин дарҳол эмланади.
Ҳар доим алоқада
Ҳамкорларимиз билан доимо алоқадамиз! Бизга ўзингиз учун қулай бўлган исталган вақтда қўнғироқ қилишингиз мумкин ва биз сизнинг муаммоларингизга ечим топишга ёрдам берамиз.
Контактлар ва жойлашув
Бизга қўнғироқ қилинг ва ёзинг! Барча саволларингизга жавоб беришдан хурсандмиз!

Контактлар
+998 (88) 913-72-82
+998 (97) 317-77-73
dpfayz.uz@gmail.com

Манзил
Ўзбекистон, Самарқанд вилояти, Пастдарғом р-н, Кимёгарлар қўрғони

Иш вақти
Офисимиз душанбадан шанбагача соат 09:00 дан 18:00 гача узлуксиз ишлайди.
